uzb-kino.com

ВИДЕО: Афсонавий "Сетора" сирлари

КП 6.000
IMDB 6.000

Ўзбек эстрадаси тарихида  қизлардан таркиб топган гурухлар ичида бу қизларчалик машхури бошқа бўлмади!

Сетора гурухи менимча мана шуниси билан хам афсонавий гурух дея юритилади. Ўсмир қизлар  дугоналар сони учтага етди дегунча албатта Сетора гурухини қўшиқларини қўйиб оғзини қимирлатишиб уларнинг қилиқларию куйлашларигача тақлид қилиб юришганлиги сир эмас.

Смотреть онлайн
ВИДЕО: Афсонавий "Сетора" сирлари
...
Год:
Страна:
Жанр: Разное
Режиссер:
В ролях:

Смотреть онлайн ВИДЕО: Афсонавий "Сетора" сирлари в хорошем качестве

  • Смотреть онлайн
  • Трейлер
ВИДЕО:                                          Manba: sayyod.com



Ўзбек эстрадаси тарихида  қизлардан таркиб топган гурухлар ичида бу қизларчалик машхури бошқа бўлмади!

Сетора гурухи менимча мана шуниси билан хам афсонавий гурух дея юритилади. Ўсмир қизлар  дугоналар сони учтага етди дегунча албатта Сетора гурухини қўшиқларини қўйиб оғзини қимирлатишиб уларнинг қилиқларию куйлашларигача тақлид қилиб юришганлиги сир эмас.

Ўша даврда гурух қизларининг феноменал машхурлиги натижасида, машхурларни нафақат кийиниш ва кўринишига тақлидлик, балки Сетора гурухи қизларини номларигача ўзларига қўйиб Феруза, Лайло Камилла дея атаган қанчадан қанча уч дугоналарни кўриб кулардик.

Айнан шу гурух сабаб  хам мактаб қизлари дугоналар сонини тўрттага етказишмаслигини хам гувохи бўлардик.   

Сетора гурухи таркиби бир неча маротаба ўзгарган бўлишига қарамай, янги таркиб қизлари  илк таркиб машхурлигини 1 фоизигача хам ета олишмади.

Бугунги кунда эса бу номни  ўзи йўқолиб қолгандек. Бошқа таркиб қолмади...эскилари ўз-ўзидан йўқ бўлишди қолишди. Қизиғи, Сетанхо гурухи бўлиб ижодини давомлаган бу уч қизларнинг машхурлиги хам аввалгидек давомланмади. Гўёки гурух номи фақат Сетора бўлсину ва унда фақат Феруза Камилла ва Лайло бўлсагина тушунчасида гурухни  омад сири  яширингандек.

 Саволлар тахминлар кўп.. балки бахсбоп маълумотлар хам.  

Доимгидек сайтимиз бошқалар хадди сиғмаган ва бера олмаган саволларни юзма-юз беришда  давомлаб бу сафар Сетора гурухи билан "Экспрессо" лойихасида учрашди.  

 

Уч қиз, уч овоз, уч қиёфа ва уч дунё...

 

Бири майинлик ва сокинлик Лайло

 

Иккинчиси фалсафа ва вазминлик Камилла.

 

Учинчиси эса кайфият! Хушчақчақ ва барчага кайфият улашиб кулмайдиган инсонни хам кулдириб юборадиган Феруза. 

 

 

Феруза Тошкентга келди ва гурух тўкис! Демакки интервьюга вақт етди. 

 

 

Видео тарзидан тақдим этилаётган интервью хечкимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Кутилмаган ва балки кимларгадир кутилган бўлган иқрорликлар. 

 

...Шу гурух учун керак бўлса оиламизни қурбонликка келтирганмиз...

 

Сеторанинг кейинги таркибидаги бир қизни Лайло қай тарзда вахшийларча жазолаган ва нима учун?

 

Сиз буни қаердан билдингиз?!

 

Ха мен бу ишни қилганман, эртасига гул хам юборганим рост, тан оламан ва фурсатдан фойдаланиб ундан узр сўрайман. Аммо сабаблар ижод борасида эмас, шахсий хаёт ва оилага боғлиқ бўлган.

 

Қизлар Лайлога ёрдам беришганини хам айтишади. Кесилган сочлар қасоси воқеаси!

 

 

Феруза: Йўғэ? Хали гул хам юборганмисан? Бунисини билмасдим

 

Ўз хуқуқимизни талаб қила бошлаганмиз ва...

 

Айтамизми йўқми? Айтамиз!

 

Анча пайт яширин бўлгану аммо асл сабаблар бу интервьюда очиқчасига айтилди.

 

Уларни шартига  кўнмаганимизга бизни сўнгги концертимизда мана шу тариқа жазолашди...

 

Концерт кутилганди...аммо ўрнига бирровдек қисқа чиқишлар...Нима учун?

 

У вақтлар ёш эдик, нимага қўл қўй деса  қўяверганмизда..энди эса азобини чекяпмиз. Суд хам фойда бермайди. Вахоланки у номни Ферузанинг турмуш ўртоғи қўйганди. Шу ном билан Таронага келганмиз. Таронанинг номини эса Тохир Содиқов қўйган...аввал уни номи...

 

Вазиятга хаққоний ва нейтрал бахо: Балки Тарона хақ бўлгандир? Чунки...

 

Энди  фақат Феруза Тошкентга келганида улар бирга қўшиқ куйлашадими?

 

Бахс авжида! Компания шартига кўнмаган қизлар нима учун бироз вақт ўтиб худди ўша таклиф тарзида фаолият юритишди?

 

Уч қиз, уч тақдир ва бир қисмат...Уччаласи илк фарзанди ўғил ва  уччаласи хам ажрашди...  

 

Нима учун Сетанхо сифатидаги алохида фаолият хам уларга омад келтирмади?

 

Сетора хам Сетанхо хам тожикча...қизлар репертуарида Далер Назаров қўшиғи хам қайта куйланган...нега?

 

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео: Нодира Махмудова

 

"Экспрессо" лойихаси хамкоримиз  "Султон-Саид" кошонасида ўтди.

Мухташам кошонада шохона хордиқ 

Манзил: Тошкент шахри, Соғбон кўчаси 11-А уй.  

Боғланиш ва буюртмалар учун: +99894 6200023

 

Загрузка...

Уважаемые гости и пользователи! Наш плеер может вопроизводить видео на планшетах и смартфонах с ОС Андроид (Android) или на айфон и айпад (iPad, iPhone) под управлением iOS. Смотрите ВИДЕО: Афсонавий "Сетора" сирлари с телефона или планшета в любое время. Приятного просмотра!

Всего комментариев: 0
avatar
Uzb-Kino.com | Онлайн кинотеатр Фильмы сериалы смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве
© 2016